

Дастлабки уч тўпни италиялик ҳужумчи Винченцо Грифо киритди, у аввалроқ Германия футболи олий лигасида ўйнаган барча италиялик футболчилар орасида энг яхши тўпурарга айланганди.
Боз устига, Грифо ўзининг учта голини 20 дақиқа ичида урди – бу Германия Бундеслигасида XXI асрдаги энг тезкор хет-трик бўлди. Мутлақ рекорд 1991 йил 27 августда ўрнатилган – ўшанда "Дуйсбург" аъзоси Михаэль Тённис бор-йўғи 16 дақиқа ичида "Карлсруэ" дарвозасини уч бор ишғол қилган.



