

Немис машинаси бош мураббийи Йоахим Лёв, "Бавария", "Байер", "Боруссия" Д, "Вольфсбург" ҳамда "Шальке" клуби вакиллари ўртасида ўтган йиғилишда Германия футболининг келажакдаги ўзгаришлари муҳокамаси бўлган. Унда ҳар бир клуб вакиллари ва Йоахим Лёв айнан қайси жиҳатларни ўзгартириш кераклиги борасида ўз қарашларини билдиришган, муҳокама қилишган.
Германия терма жамоасининг мундиалдаги муваффақиятсизлигидан сўнг Германия Футбол Иттифоқи янги академия қуриш режалари эълон қилганди. Эндиликда Йоахим Лёв ва етакчи мутахассислар иштирокида Германия футболининг келажакдаги ўзгаришлари муҳокамаси бўлиб ўтди.



