

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Икки томон музокараларда сезиларли натижага эришишмоқда. Янги шартнома бўйича Фоден 2028 йилгача "Ман Сити" шарафини ҳимоя қилади. Футболчининг ҳафталик маоши эса 30 минг фунтдан 225 минг фунтга қадар оширилади.
Маълумот учун, Фоден ўтган мавсум АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 5 та ассист қайд этди.



