

"Бензема УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топиб бўлинди. Яқин кунларда у "Олтин тўп"ни ҳам олади. Ҳеч ким бунга шубҳа ҳам қилмаяпти", - деди Перес.
Ўтган мавсумда Бензема "Реал" таркибида 46 ўйинда 44 гол ва 15 ассист қайд этди. "Олтин тўп" топшириш маросими 17 октябрь куни бўлиб ўтади.



