Флик Хаби Алонсонинг "Реал"га тайинланганига муносабат билдирди

Sherzod Nurmatov
26 май 2025
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Хаби Алонсонинг "Реал"га янги бош мураббий этиб тайинлангани хусусида фикр билдирди.

У испаниялик мутахассисга ҳурмат бажо келтирди ва Бундеслигадаги ютуқларини қайд этди.

"Уни Мадридда кўриш ажабланарли эмас. Мен уни биламан, гаплашганмиз. Унинг фалсафасини тушунаман. Унинг "Байер" билан эришган муваффақиятини ҳаммамиз кўрдик. У кўплаб футболчиларни янги босқичга кўтарди. Уни бу ерда кўришдан мамнунман", – деди Флик.

25 май куни "Реал" Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди. Испаниялик мураббий билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар тузилган шартнома 2025 йилнинг 1 июнидан кучга киради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports