Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"

Mirjalol Normatov
22 ноя 2025
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик "Реал" ва бошқа клубларнинг ЛаЛигадаги рақобати ҳақида гапирди.

Дастлабки 12 турдан кейин Каталония  клуби "Реал"дан 3 очкога ортда қолган ҳолда ЛаЛига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

"Ўйиндан ўйинга вазиятга қараймиз ва ишларни бажарамиз. Олдимизда бизни узоқ йўл кутиб турибди, буни биламиз. Бироқ вазифаларимизга шубҳа билан қарамаслигимиз керак.

"Реал" - жуда жиддий рақиб, бироқ "Вильярреал" ҳамда "Атлетико" каби ажойиб жамоалар ҳам бор. Гап шунда. Аввало биз ўзимизга эътибор беришимиз ва ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ишлашимиз керак", - деди Флик.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo