Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради

Mirjalol Normatov
23 ноя 2024
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида гапирди.

Ушбу учрашувнинг стартида каталонияликлар форварди Роберт Левандовски ҳисобни очганди. Бироқ оффсайдни аниқлашнинг ярим автомат тизими ушбу ҳолатда оффсайд қайд этиб, голни инобатга олмади.

Кейинчалик "Барселона"дагилар голли вазиятда оффсайд кўринмаганини маълум қилишганди. Шу сабабли клуб ушбу ҳолат учун тушунтириш сўради ва ушбу эпизодда айнан нима бўлганига аниқлик киритилишини талаб қилди.

"Аноэте"даги оффсайд борасида ҳеч ким тушунтириш бермади.

Баъзида бу борада Лига ёки Федерациядан тушунтириш олсам яхши бўлган бўларди. Барчамиз одамлармиз", - деди Флик.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo