ФИФА Германиянинг Spiegel журналидан Камеруннинг келишилган ўйинлари ҳақидаги ахборотни беришни сўради

Narzulla Saydullayev
3 июл 2014
ФИФА Германиянинг Spiegel нашридан ЖЧ-2014даги Камерун – Хорватия (0:4) ўйини келишилгани ҳақидаги далилларни тақдим этишни сўради. Бу ҳақда ITV хабар бермоқда.
«Биз Spiegel нашридан Уилсон Раж Перумал билан ёзишмаларни ва уларнинг таъкидларини тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим этишларини сўрадик», – деди ФИФА матбуот котиби Делия Фишер.

«Айни вақтда бизда букмекерлик соҳасида қандайдир фирибгарликлар қилинганини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Ушбу ахборотни ўрганиб чиқиш ҳозирги вақтда жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга», – деди ФИФА вакили.

ФИФА матбуот котибининг қўшимча қилишича, ОАВ ва бошқа манфаатдор шахслар сенсацион мақолаларни деб бошқа бир гуруҳ одамлар ва ташкилотларнинг обрўсига путур етказмасликлари керак.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: kun.uz