"Фелда Юнайтед" ва Лутфулла Тўраев ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
16 фев 2016
Бугун Малайзия чемпионатининг 2-турида "Фелда Юнайтед" клуби "Саравак" меҳмони бўлди.

Лутфулла Тўраев ўтган турда майдонга тушиб "Фелда" сафида гол уришга эришганди. Бугун жамоа сафарда бўлишига қарамай "Саравак"ни таслим қилди - 2:1. 2та турдан сўнг 6 очко тўплаган жамоа мусобақа пешқадами бўлиб турибди. "Фелда" кейинги баҳсни 20 февраль куни Малайзия Футбол Ассоциацияси кубоги доирасида "Ипох ФА" клубига қарши ўтказади.

"Саравак" - "Фелда Юнайтед" 1:2
Голлар: Жуниор - Зах Рахан Крангар, Франсис Форкей Дое. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia