Фегули: "Агентим "Барселона" билан боғланди"

Aslanov Jasurbek
2 окт 2015
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Валенсия" ярим ҳимоячиси Софьян Фегулига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.

"Агентим "Барселона" вакиллари билан боғланди. Аммо мен эътиборимни ўз вазифаларимга қаратиб, тез орада бўлиб ўтадиган баҳсларда яхши ўйин кўрсатишни истайман" - дейди Фегули.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com