Файзулла Қамбаров: “Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Narzulla Saydullayev
3 авг 2016
Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган “Машъал” — “Қизилқум” учрашувидан (0:1) сўнг, навоийликларнинг ҳимоячиси Файзулла Қамбаров фикрлари билан қизиқдик.

— Ўн учинчи турнинг кечиктирилган учрашувида “Локомотив” жамоасига қарши ўйинда мағлубиятга учрагандик, — дейди Файзулла Қамбаров. — Мураббийларимизнинг тўғри кўрсатмалари ва жамоадошларимнинг астойдил тер тўккани эвазига бу гал Муборакда ғалабани қўлга киритдик. Бугун юзлаб навоийликлар ўйинимизни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизни янада руҳлантирди. Мухлисларимизни ютуқ билан табриклайман.
Таркибимизда давралар оралиғида катта ўзгаришлар юз берди. Кўпчилик “Қизилқум”нинг иккинчи даврадаги ўйинларига умид билан қарамоқда. Олдинда бир биридан жиддий рақиблар кутиб турибди.  Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia