

Футболчи яқин келажакда яна бир операцияни бошдан кечиради, чунки аввалги даволаш ҳеч қандай натижа бермаган. Каталония клубининг тиббий штаб-квартираси янги операция форвардга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Шундай қилиб, Фати Испания термаси таркибида Евро-2020'да қатнашмайди.
18 ёшли Фати ўтган йилнинг ноябрида майдонга тушган ва шу вақтдан бери кўриниш бермади.
У жорий мавсумда "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.



