Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти

Mirjalol Normatov
19 мар 2026
Эртага Суперлиганинг 4-тури доирасида "Нефтчи" - "Локомотив" учрашуви ўтказилади.

Ушбу учрашув олдидан бир қанча қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз:

- 32 ўзаро ўйинларда "Локо" 16, "Нефтчи" эса 9 марта ғалаба қозонган. 7 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

- "Нефтчи" сўнгги марта "Локомотив"ни ўз майдонида Суперлигада 2010 йилги мавсумда - 2:1, Кубокда эса 2012 йилда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган.

- Жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 ўзаро ўйинда "Нефтчи" 2, "Локо" 1 марта ғалабага эришган. 2 баҳсда дуранг қайд этилган

- Фарғонада ўтган сўнгги ўзаро ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

- 2024 йилги мавсум сўнгги туридаги ўзаро ўйинда "Нефтчи" 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб, "Локомотив"ни Про-лигага равона қилган

- Ўша учрашувда гол урган барча футболчилар Иван Рогач, Сардор Абдунабиев, Аббос Ғуломов, Билолхон Тошмирзаев ва Санжар Қодирқулов ҳозир "Локо"да ҳам, "Нефтчи"да ҳам эмас

- "Локомотив" ўтган мавсумда Про-лигада, "Нефтчи" эса Суперлигада ғолиб бўлди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia