

Ушбу мураббий бошчилигида "Сўғдиёна" Ўзбекистон Суперлигасида биронта ғалабага эриша олмади. Қизиғи Мочинов 2015 йил "Бухоро"ни бошқарганида ҳам клуб умуман ғалаба қозона олмаган эди.
Мочинов Ўзбекистон чемпионатида фақт 5 учрашувда ғолиб бўлган. Бу ғалабалар 2016 йилда "Обод" билан қўлга киритилган.
Мочинов бошқарган ўйинларда клублар қайд этган натижалар:
2015 йил "Бухоро" - 11та ўйин, 0 ғалаба, 2 дуранг, 9 мағлубият
2016 йил "Обод" - 18та ўйин, 5 ғалаба, 4 дуранг, 9 мағлубият
2018 йил "Сўғдиёна" - 5та ўйин, 0 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият




