Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи

Sherzod Nurmatov
16 янв 2026
Бернарду Силванинг келажаги катта эътибор марказида, чунки португалиялик юлдузнинг "Манчестер Сити"даги истиқболи номаълумлигича қолмоқда.

"Сити" 31 ёшли ярим ҳимоячисининг шартномаси бўйича охирги 1 йили қолган ва у қарийб 10 йил давомида фаолият юритган жамоасини тарк этишга яқиндек туюлмоқда.

Келишувни узайтириш бўйича музокаралар олға силжимагани сабабли Европа ва бошқа минтақалардаги қатор етакчи клублар уни сафига қўшиб олиш истагида.

"Caught Offside"нинг хабар беришича, Саудия Арабистони клублари унга катта қизиқиш билдириб, Силвага ҳозирги маошидан бир неча баробар юқори бўлган шартнома таклиф қилишга тайёр.

Италияда ҳам "Ювентус", ҳам "Наполи" португалиялик юлдуз билан битим имзолашга жиддий қизиқишини сақлаб қолмоқда. Хусусан, "Ювентус" январь ойидаёқ трансферни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилган ва шартнома муддати тугашидан олдин "Сити"ни португалиялик футболчидан воз кечишга кўндирмоқчи.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Caught Offside