

Германия ҳимоячиси Робин Гозенс драматик ўйиннинг энг яхши футболчиси дея топилди ва "star of the match" ("баҳс юлдузи") мукофотини қабул қилиб олди.

"Аталанта" аъзоси Гозенс "немис машинаси"нинг 4 та голида бевосита қатнашди. Гозенс 62-дақиқада алмаштирилди. У ўз ҳисобига гол ва голли узатмани ёзиб қўйди.



