"Эвертон" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Omonjon To`xtamirzayev
24 май 2023
Ярим ҳимоячи Абдулайе Дукуре "Эвертон" билан шартномасини узайтирди.

Ливерпуль клуби шартномадаги махсус банддан фойдаланган. Эндиликда томонлар ҳамкорлиги 2024 йилгача амал қилади.

АПЛ ушбу мавсумининг 24 ўйинида Дукуре 4 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2020 йил август ойида "Эвертон" сафига "Уотфорд"дан кўчиб ўтган.



Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Goal