

“Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин. “Эвертон” клуби футболчи трансфери бўйича Мадрид клуби билан музокара олиб бормоқда. Мерсисайд клуби бош мураббийи Карло Анчелотти вақтида Хамес билан “Реал” ҳамда “Бавария” клубларида бирга ишлаган.
Қайд этилишича, “Реал” футболчидан тезроқ қутулмоқчи, бироқ унинг учун қанча маблағ талаб қилаётгани номаълум.



