"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" келишиб олди

Mirjalol Normatov
30 янв 2022
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "Эвертон"га ўтишга яқин турибди.

Мерсисайдликлар 24 ёшли футболчининг мавсум якунига қадар ижараси борасида манкунианликлар билан келишиб олган. Унга кўра, "Эвертон" футболчининг маошини тўлиқлигича ўзи қоплайди.

Бироқ ван де Бек ҳалигача ўзи бир қарорга келмаган. Айни дамда унга "Кристал Пэлас" ҳам давогарлик қилмоқда. 

Ушбу мавсумда Донни АПЛнинг 8 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/fabrizioromano