Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўйнаши мумкин

Narzulla Saydullayev
26 июн 2020
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларни ўтказади.

4 сентябрь куни терма жамоамиз Тошкентда Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Эшитишимизга қараганда, терма жамоамиз ушбу баҳсдан сўнг Эрон билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бунинг учун томонлар баҳс ўтадиган кун борасида келишувга эришишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Эрон терма жамоасида сербиялик мураббий Драган Скочич иш бошлаган эди. 



Расман: Ўзбекистон МТЖ сентябрда Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади         

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди        


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia