Эшитдик-да! "Галатасарой" Икарди билан музокара ўтказмоқда, бу ҳақда инсайдеримиз хабар берди

Оқил Абдубарноев
4 сен 2022
ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Championat.asia сайти инсайдерининг хабар беришича, "Галатасарой" аргентиналик ҳужумчининг трансфери борасида музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Суперлигасида трансфер ойнаси 8 сентябрь куни ёпилади.

Аввалроқ ПСЖ Икардини ЕЧЛ қайдномасига киритмагани ҳақида хабар берилганди. Қолаверса, клуб Шомуродовга қизиқиш билдираётгани тўғрисида айтиб ўтилганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia