

Узоқ йиллардан буён Бекободнинг "Металлург" жамоаси раҳбари бўлган Шавкат Саидов фаолиятини Тошкентда давом эттиради. Тажрибали мутахассис бугун бўлиб ўтган йиғилишда "Бунёдкор" клуби академияси директори этиб тайинланди.
Маълумот учун, бунга қадар мазкур лавозимда Мурод Отажонов фаолият олиб бораётган эди.




