Эшитдик-да! 21 июнь куни Вадим Абрамов билан матбуот анжумани ўтказилади

Narzulla Saydullayev
17 июн 2021
Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига мағлуб бўлди ва ЖЧ-2022 саралашидаги ўз юришини барвақт якунлади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, 21 июнь, душанба куни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичини муваффақиятсиз ўтказди. Энди терма жамоамиз Осиё Кубоги саралашида иштирок этади. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia