Эртага "Локомотив" қизил, "Ал Ҳилол" кўк рангда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
23 май 2016
Эртага Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" баҳси бўлиб ўтади. "Бунёдкор" стадионида бўладиган баҳс соат 18:00да бошланади.

Бугун мазкур учрашувга бағишлаб учрашув расмий иштирокида митинг ташкил этилди. Бунда бир қатор масалаларга ойдинлик киритиб олинди. Эртанги беллашувда "Локомотив" қизил, "Ал Ҳилол" кўк рангли футболкаларда тўп тепади.

"Бунёдкор" стадионида ўтказиладиган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинига ташриф буюринг ва "темирйўлчилар"ни қўллаб-қувватланг. Зеро, мухлисларнинг олқиши бизга ниҳоятда зарур.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz