Эрон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё Кубогида қатнашиш учун Ўзбекистонга етиб келди

Sherzod Nurmatov
23 фев 2023
U-20 Осиё Кубоги муносабати билан ОФК вакиллари, делегациялар ва жамоаларнинг юртимизга ташрифи бошланди.

Мусобақа иштирокчиларидан биринчилардан бўлиб Эрон ёшлар терма жамоаси Фарғона вилоятига етиб келди.

Қитъанинг энг нуфузли мусобақаси 1 март куни старт олади. Эронликлар "B" гуруҳида Қатар, Австралия ва Вьетнам термалари билан тўқнаш келишади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ЎФА матбуот хизмати