

Учрашувда "Зоб Ахан" футболчилари тезкор гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккнчи бўлимда эса меҳмонлар сафида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Шерзод Темиров рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди ҳамда голни либосини ечган ҳолда нишонлашгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шу тариқа, ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
"Зоб Ахан" - "Персеполис" 1:1
Голлар: Багерпаснад (2) - Темиров (57)



