

Мезбонлар сафида ҳимоячи Рустам Ашурматов 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди, ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов эса қайдномага киритилмади. Меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков майдонда тўлиқ ҳаракатланди.
Баҳс нурсиз дуранг билан якунланди.
"Истиқлол" Эрон чемпионатида 16-турдан сўнг 26 очко билан учинчи ўринда, "Трактор" эса 24 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.



