

Мазкур баҳсда мезбонлар Рузбеҳ Чашмининг 36-дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди. "Истиқлол"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлаб, 77-дақиқада захирага олинди.
"Истиқлол" — "Сепаҳон" 1:0
Гол: Рузбеҳ Чашми (36)

Мазкур ғалабадан кейин "Истиқлол" 39 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда, "Сепаҳон" эса 31 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда.



