

Суперлига 1-тури доирасидаги 9 март куни ўтадиган “Динамо” – “Насаф” учрашувига қадар клуб қароргоҳи ва “Динамо” стадиони барча талабларга жавоб бериши, мухлисларнинг стадионга келиб, хордиқ чиқариб кетишлари учун барча шароитлар яратилиши лозимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва таклифлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Насаф” ўйини 9 март куни соат 16:00 да бошланади.




