

Футболчи январь ойида "Брентфорд"га қўшилди ҳамда Англияда муваффақиятли ярим мавсумни ўтказди. Раҳбарият ва “асаларилар” бош мураббийи 30 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш истагини бир неча бор билдирган, аммо у бошқа йўлдан боришга қарор қилган кўринади. Журналист Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, Эриксен янги чақирув кутмоқда, шу боис у тез орада бошқа клуб билан шартнома имзолайди. Англия Премьер-лигаси вакиллари, жумладан, унинг собиқ жамоаси “Тоттенхэм” ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен "Брентфорд" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.



