Эриксен майдонга қайтгани ҳақида: “Ажойиб туйғу”

Eldor Akmurzayev
27 фев 2022
АПЛ 27-турида “Брентфорд” 0:2 ҳисобида “Ньюкасл”га ютқазди.

Учрашувнинг 52-дақиқасида Кристиан Эриксен захирадан ўйинга қўшилди. У терма жамоада юрак хуружидан 259 кундан ўтиб, яна майдонга қайтди.

“Жуда хурсандман. Бошдан ўтказганларимдан кейин қайтиш... Оила-аъзоларим бундан ҳам жиддийроқ қийинчиликларни бошдан кечирган бўлса-да, майдонга қайтиб, ўзгача туйғуни ҳис этдим”, дейди даниялик.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: AP News