

"Sport.es" хабарига кўра, томонлар ушбу ой якунига қадар шартноманинг бандларини келишиб олиши керак. "Кўк-анорранглилар" 20 ёшли фуллбэк билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эрик Гарсия "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йилдан буён "шаҳарликлар" таркибида ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳисобида АПЛнинг ушбу мавсумдаги 14 ўйин бор.



