

"Барселона" клуби ҳимоячиси Эрик Гарсия Англия грандидан кетиши ҳақида гапирди.
"Мен ўз қобилиятимни тўғри баҳолайман. "Ман Сити"да рақобат ўта кучли эди ва сен ўз устингда тинимсиз ишлашинг керак. "Барселона"да ҳам таркиб учун аёвсиз жанг кетади ва бу жуда фойдали. "Барса"га ўтишни жуда истагандим, Гвардиола эса буни тушунди.
Ҳар доим Бернарду Силва "Сити"даги асосий ўйинчи эканини айтардир. Агарда у "Барселона"га ўтадиган бўлса, Силва асосий таркиб учун курашаши керак бўлади. Сабаби, рақобат жуда юқори", -дейди Эрик Гарсия.



