Эрен Дердийок: “ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори”

Narzulla Saydullayev
11 фев 2020
ОЧЛ 1-турида халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ягона вакилимиз “Пахтакор” барчага ғалабани тортиқ этди.

Биз эса кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувдан сўнг жамоанинг янги легионери, захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиришга ёрдам берган Эрен Дердийокнинг фикрларини тингладик.

“Ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин ўтди. Майдоннинг ҳолатини кўрдинглар, тўп олдинга силжимади. Шу сабабдан рақиб ҳам, биз ҳам қийналдик. Омад биз томонда бўлди, ишончли тарзда ғалаба қозондик.



Бундай мураккаб шароитда ўтган учрашувда энг муҳим нарса ғалаба ҳисобланади. Лекин, бирор нарса дейишим қийин. Майдон ҳолати яхши бўлганида ўз ўйинимизни яхшироқ кўрсатган бўлардик.

Шунга қарамай уч очко қўлга киритдик. Билсангиз, ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори саналади. Мавсумни ғалаба билан бошладик ва шу зайилда давом этишга ҳаракат қиламиз. Баҳснинг дастлабки 25 дақиқаси майдонга мослашишга сарфланди”, - деди Дердийок. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia