“Энг тез лига”. Шомуродов навбатдаги ўйинни ўтказди

Eldor Akmurzayev
5 апр 2020
Sports.ru "Энг тез лига" орқали Россия футболини қайтармоқда.

РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда.

“Ростов” шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов навбатдаги учрашувни “Уфа” аъзоси Артём Голубевга қарши ўтказиб, минимал ҳисобда (0:1) имкониятни бой берди.

Элдор бугунга қадар 6та баҳс ўтказиб, уларнинг 2тасини дурангга эришди. Қолган 4 беллашувда эса Шомуродов муваффақиятсизликка учраган.

Ростов (Шомуродов) – Уфа (Голубев) 0:1 (0:0, 0:1)

«PES 2020»

Гол: 0:1 – 77 Алиев.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia