"Энг тез лига". Шомуродов Дзюбага йирик ҳисобда ютқазди

Tolibjon Qosimov
4 апр 2020
Sports.ru "Энг тез лига" орқали Россия футболини қайтармоқда.

РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда.

Бироз аввал якунига етган баҳсда Элдор Шомуродов бошқарувидаги "Ростов" ўз майдонида пешқадам "Зенит"ни бошқараётган Артём Дзюба билан тўқнаш келди. Афсуски, ҳамюртимиз рақибга 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

"Ростов" (Э.Шомуродов) - "Зенит" (А.Дзюба) 0:4
Голлар:
Дриусси 43, 54, Азмун 69, Дзюба 71
23:00, PES 2020





Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia