

Ушбу учрашувдан сўнг "Сўғдиёна" клуби футболчиси Элёр Орипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Насаф" жамоасига қарши учрашувда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўтказиб юборилган голларда бир футболчини айблаб бўлмайди. Мағлубиятга учрадикми, демак бу жамоанинг хатоси. Майдонда 11 футболчи ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам мағлубиятда барчанинг айби бор. "Насаф" кучли жамоа, бу исботлнган. Биз ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Тақвим биз учун оғир келди, десам муболаға бўлмайди, лекин барча жамоалар билан ўйнашимиз керак. Кейинги баҳсларги максимал даражада тайёргарлик кўрамиз, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди "Сўғдиёна" клуби футболчиси Элёр Орипов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди



