

Генуяликлар вингер билан эркин агент сифатида шартнома имзолаганини эълон қилди. 33 ёшли футболчи ёзда ўзи 2020/21-йилги мавсумдан бери ўйнаган "Рома"ни тарк этди.
Эл Шаарави "Женоа" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2011 йилда "Милан"га қўшилган, 2012 йилдан 2024 йилгача Италия терма жамоаси сафида 32 та ўйин ўтказган.
Вингер ўтган мавсумда А Сериянинг 20 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди.



