"El Chiringuito" журналисти: "Рамос кетади, унинг қаерга ўтишини барча билиб турибди"

Mirjalol Normatov
15 фев 2021
"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос жамоани тарк этади, деб хабар бермоқда "El Chiringuito" журналисти Жозеп Педрероль.

"У кетади. У кетади, кетади. Серхио кетишини тан олиб бўлган. Унинг қаерга ўтишини барча билиб турибди. Буни яқин кунларда аниқлаштириб оламиз", - деди Жозеп Педрероль.

Рамоснинг "қироллик клуби" билан шартномаси ёзда якунига етади. Испаниялик футболчи шартномасини узайтириш бобида музокаралар олиб бормаяпти.

Қайд этиш керак, айнан "El Chiringuito" нашри Криштиану Роналдунинг "Реал"дан "Ювентус"га ўтиши борасидаги илк хабарни оммага маълум қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito