Эдин Терзич: "Аламли мағлубият. "Дортмунд"нинг режалари бошқача эди"

Mirjalol Normatov
2 апр 2023, 14:16
"Боруссия" бош мураббийи Эдин Терзич "Бавария"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Грегор Кобел учун хафаман. Албатта, адашишлар доимо бўлади.

Дастлабки 15 дақиқаликни яхши ўтказдик дейиш ноўрин. Аммо бизга хатоларни тушуниб, ўзимизга келиб олиш учун жуда кўп вақт кетди. Бироқ 22-дақиқадан кейин ҳисоб 0:3 кўринишини олиб бўлганди.

Иккинчи бўлимда ўйинни қайта қуришга ҳаракат қилдик. Аламли мағлубият. Самолётга жуда хафа ҳолда ўтирамиз. Ушбу ўйинга режаларимиз катта эди", - деди дортмундликлар устози.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal