ЕЧЛнинг кейинги босқич баҳслари қандай ўтади?

Eldor Akmurzayev
19 май 2020
УЕФА Чемпионлар Лигаси жорий мавсумини якунлаш бўйича ўйланган режалар маълум бўлди.

As манбасига кўра, УЕФА ижроия қўмитасининг 17 июнь кунига қолдирган йиғилишида 1/4 финалдан бошлаб тўқнашувларни битта ўйин шаклида ўтказиш бўйича қарор қабул қилинади. Мазкур таклиф ишчи гуруҳ томонидан билдирилган.

У ҳолда, мусобақанинг ҳал қилувчи қисми Истанбулда тўртлик финали шаклида ўтказилади. ЕЧЛ эса 8 август куни тикланиш кутилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: As