ЕЧЛда ҳафта футболчиси ва 1-турнинг энг чиройли голи аниқланди

Eldor Akmurzayev
9 сен 2022
Мусобақа матбуот хизмати илк турнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Унга кўра, “Барселона” форварди Роберт Левандовски ҳафта футболчиси номига лойиқ кўрилди. У “Виктория Пльзень”га қарши баҳсда (5:1) хет-трикка эришди ва умумий дарвоза томон 6 бор зарба йўллади.


Килиан Мбаппе эса ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифига айланди. Француз “Ювентус” билан (2:1) ўйиннинг 5-дақиқасида Неймарнинг ажойиб узатмасидан кейин тўпни тўхтатмаган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, у 1-тайм ўрталарида дублни расмийлаштирди.



Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: UEFA