ЕЧЛ. Ниҳоят, “Ювентус” бугунги ўйин учун футболчилар қайдномасини эълон қилди

Eldor Akmurzayev
28 окт 2020, 20:45
Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида туринликлар ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

Учрашувни коронавирус туфайли Криштиану Роналду, Жоржо Кьеллини эса жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳимоячи Маттейс Де Лигт ҳам қайдномада йўқ.

Дарвозабонлар: Войцех Шесни, Карло Пинсольо, Жанлуижи Буффон.

Ҳимоячилар: Данило, Хуан Куадрадо, Леонардо Бонуччи, Мерих Демирал, Жанлука Фработта, Кони де Винтер, Алессандро Риччо.

Ярим ҳимоячилар: Артур, Аарон Рэмзи, Уэстон Маккенни, Федерико Кьеза, Адриен Рабьо, Родриго Бентанкур, Федерико Бернардески, Маноло Портанова, Деян Кулусевски.

Ҳужумчилар: Альваро Мората, Пауло Дибала.

Эслатиб ўтамиз, Туриндаги баҳс Тошкент вақти билан 29 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc