Дуглас Коста шартнома тузиш учун Туринга келди

Aslanov Jasurbek
12 июл 2017
“Бавария” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста “Ювентус”га ўтмоқда.

У шартнома имзолаш мақсадида Туринга етиб борди. Яқин вақт ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Илгарироқ Коста 6 милоин евро эвазига ижара асосида Мюнхендан Туринга кўчиб ўтиши кейинчалик “Юве” футболчини 40 миллионга харид қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўтган мавсумда Германия чемпионатида Дуглас Коста 23 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобида тўртта гол расмийлаштирди, 6 та голга ҳаммуаллифлик қилди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: «Ювентус» Твиттер саҳифаси