

"Мен бурилдим ва дарвозабон дарвозадан узоққа чиқиб кетганини кўрдим. Ўзимга шундай дедим: "Теп!" Менга Марадона билан тенглашиш керак эмас. Мен унинг голини кўрдим, унга гол уриш мендан кўра қийинроқ бўлган. Мен бундай голни шерикларим ҳисобига урдим. Шунинг учун бундай тенглаштиришни бас қилинг. Мен Месси ҳам, Марадона ҳам эмасман. Мен шунчаки Дрис ва мен бундан хурсандман", - деди Мертенс.



