

"Мавсум қийин ўтди. Пандемия сабабли ҳам тўхталишлар кўп бўлди. Энди машғулотларни бошлаганимизда, ўйинларга руҳсат берилганида яна карантин бошланиб қолди. Шунга қарамасдан олдимизга қўйган мақсадимиз сари интилдик ва яхши натижалар қайд этдик. Барча совринларга эга чиқдик, биргина лига кубоги етишмади. Кейинги мавсумда мазкур мусобақа ҳам ўтказилса ўйин амалиёти янада кўп бўларди. Учрашувлар сони ошарди. Мавсум давомида қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтиб қоламан",- дейди Достон Ҳамдамов.



