Дониёр Тохиров: "Сўғдиёна" жамоаларининг ғалабаларини давом эттирамиз"

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2018
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” футзал жамоасини қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда “Сўғдиёна” жамоасининг ёш ва маҳоратли футзалчиси Дониёр Тохиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Сўғдиёна” да эканлигимдан хурсандман. Бу жамоада ички муҳит аъло даражада. Шу сабабли ҳар бир ўйинга бир  оила бўлиб ғалаба учун курашамиз.

Чемпионат ҳал қилувчи палласига кирди. Турнир жадвалидаги ҳозирги ўрнимиздан юқорилашга ҳаракат қиламиз. Жамоамиз билан фақат ғалаба учун курашамиз. Ушбу турда “Сўғдиёна”нинг барча жамоалари ғалаба қозонди. Ўйлаймизки, биз ҳам ғалабани давом эттирамиз ва мухисларимизнинг ишончини оқлаймиз деган умиддаман - дейди Дониёр Тохиров

 


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Сўғдиёна” матбуот хизмати