Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"

Mirjalol Normatov
28 авг 2025
CAFA турнирига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон термаси футболчиси Диёр Холматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Таассуротлар жуда яхши. Машғулотлар яхши ўтмоқда, тайёргарликни олиб боряпмиз. Барчанинг кайфияти юқори даражада. Фақатгина ўйинни ўйламоқдамиз.

- Дастлабки рақиб Ўмон ҳақида фикрлар қандай?

- Бугун Ўмонни тахлил қилдик. Жамоа жуда яхши. Кўп пас ўйнайди, ҳужум қилишни яхши кўради. Биз ҳам машғулотлар орқали ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйинлар янги стадионда бўлиши футболчиларга қанчалик яхши ёки ёмон?

- Янги стадионда ҳали машғулот олиб бормадик. Эртага бу майдонда шуғулланамизми йўқми, билмайман. Барчаси сўроқ остида бўлиб турибди. Янги стадионнинг қандай эканлигини билмайман. Ушбу стадионда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Янги қурилган қароргоҳ ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жуда зўр. Бу ерда барча нарсалар бор. Футбол учун керак бўлган барча шароитлар етарли.

- Европага кетишингиз аниқми?

- Шу йиғиндан кейин барчаси аниқ бўлади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia