

Про лига ва Ўзбекистон кубоги 2023 йилги мавсумида "Динамо" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда жамоанинг Суперлигага йўлланма олишига ҳисса қўшган Хуршид Убайдуллаев, Абубакр Муйдинов ва Муҳаммадбобур Асадуллаев билан амалдаги шартнома 2024 йилнинг охирига қадар узайтирилди.
Марказий ҳимоячи саналмиш Хуршид Убайдуллаев, ҳужумкор яримҳимоячилар Абубакр Муйдинов ва Муҳаммадбобур Асадуллаев янги мавсумда ҳам жамоа ва мухлисларимизни ажойиб ўйинлари билан хушнуд этишига ишончимиз комил, дейилади "Динамо" клуби матбуот хизмати хабарида.


