

Самарқанд жамоаси 16-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида дастлабки ўқув-машғулот йиғини доирасида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтгач, 30-31 январ кунлари жамоага дам берилди, 1 февралдан эса пойтахтда тайёргарликни бошлади.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 1-6 феврал кунлари Тошкентдаги йиғинда "Машъал" (3 феврал) ва "Арал" (5 феврал) жамоаларига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.
6 феврал куни эса Тошкент – Дубай авиарейси орқали иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетади. БААдаги йиғин ва рақиблар ҳақида яна батафсил маълумот берилади.



